Сайтга кириш

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Хуш келибсиз!

Биз билан боғланиш

  • 0 375 227-58-30 (факс)
  • libkarshi@infolib.uz
  • Қарши ш. Мустақиллик - 21
» » Китобхон келин-куёв

Китобхон келин-куёв

admin-libkarshi-nasafiy.uz 16-03-2018, 07:45 77 Янгиликлар
“Китобхон келин-куёв” кўрик-танловининг
НИЗОМИ 
I.Умумий қоидалар 
        “Китобхон келин-куёв” кўрик танлови Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган  қизиқишини оширишга, уларни китоб билан дўст бўлишига, аҳолининг  китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилиши  лозим”лиги ҳақидаги фикрларини амалий қўллаб-қувватлаш ҳамда 2017-йилнинг12 январь санасидаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва  тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик  маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш, китобхонлик маданиятини, кутубхонашунослик ишининг  самарадорлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа  маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишини янада ошириш  мақсадида ташкил этилади.  
Мазкур кўрик-танлов вилоят ва туманлар махалларида истиқомат қилаётган ёш  китобхон оилаларни аниқлашда, оилада ва иштирокчилар тарбиялайдиган  фарзандлар тарбияси жараёнида китобга бўлган муносабатни шакллантирига,  аҳоли ўртасида китобхонликни тарғибот қилишга, кутубхоналар билан  алоқаларини янада мустаҳкамлашга, китобхон келин-куёвларни муносиб  тақдирлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. 
 
      Танловни юқори савияда ўтказиш, китобхонликни тарғибот қилиш, ёш  китобхон оилаларни китобхонлик фаолиятини оммалаштириш ва рағбатлантириш ахборот-кутубхона муассасаларининг муҳим вазифасидир. 
      Кўрик-танлов С.Насафий номли вилоят ахборот-кутубхона маркази, “Маҳалла хайрия  жамоат фонди” вилоят бўлим, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши,  Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, иштирокида  ўтказилади. 

 
II. Кўрик-танловнинг мақсади 
         Танловни ўтказишдан мақсад мамлакатимизда ёшларни ватанимиз,  халкимиз, миллий кадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва  садокатли қилиб тарбиялаш, дунёкараши кентайтириш, ижодий салоҳиятини  ошириш, маънавий баркамол бўлиб вояга етишларида кумаклашиш, иқтидорли,  ижодкор ёшларни рағбатлантириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишда кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек  ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотишдаи иборат. 
     Маҳаллалардаги китобхон келин-куёвларни китобхонлик даражаларини  аниқлаш,  қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, аниқланган тажрибаларини  оммалаштириш ва тарғиб этиш. 
Бадиий асарларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали  ёшларимизни хар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг  китобдан фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш. 
            Мустақиллик йилларида мамлакатимизда китобхонликни кенг  тарғиб этиш, бадиий асарларни яратиш ва қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳамда жамиятимизда юксак маънавиятни  шакллантириш ва мустаҳкамлашда бадиий асарларларнинг роли ва аҳамиятини  ёшлар онгига сингдириш:  
-ижодкорлар томонидан янги яратилган бадиий асарлар билан ёшларни яқиндан  таништириб бориш уларда китобни мутолаа қилиш, таҳлил қилиб, ўзларининг  мустақил фикр билдириш кўникма ва малакаларини шакллантириш . 
-ёшлар ўртасида китобхонлик ҳаракати тарғиботи таъсирчанлигини янада ошириш: 

 
    III. Кўрик- танловнинг асосий вазифалари:   
-Китобхонлар орасидан юқори касб маҳоратига эга, ўз касбнинг устаси бўлган хақиқий китобхон оилани саралаб олиш;  
-Китобхонларнинг китобхонлик маданиятини оширишдаги долзарб муаммоларни хал қилиш ; 
-Китобхонлар оила (келин-куёв)ларнинг ижодий фаоллигини ошириш; 
-Миллий қадриятлар, анъаналарга таянган ҳолда китобхонликнинг изчиллиги ва узлуксизлигини кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш ; 
-Китобхонлар келин-куёвларнинг юксак маънавияти, маънавий аҳлоқий фазилатлари ҳамда  унинг ташаббускор ва ижодкорликларини жамоатчилик орасида кенг тарғиб  қилиш; 

 
“Китобхон келин-куёв” кўрик-танлови қатнашчилари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 
-Ҳар иккала иштирокчи келин ва куёвнинг китобхонлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар, маълумотлар, гувоҳлар тасдиғи. 
-Ахборот-кутубхона маркази, ахборот-ресурс марказларига аъзолиги, кутубхона қоидаларига  риоя этиши (камида 3 йил давомида аъзо бўлган бўлиши керак), мактаб,  коллеж, олийгоҳлардаги кутубхона ва АРМлардаги формулярлари таҳлили.  
-Китобхон келин ва куёвнинг ижтимоий, маънавий, сиёсий соҳалардаги билимларга эга бўлиши;  
-Иштирокчилар маҳаллада, ўқиш ёки иш фаолият юритаётган муассасаларида, юртимиз  равнақига ҳисса қўшишга фаол иштирок этаётганликлари инобатга олинади.  

 
IV. Кўрик-танлов қатнашчилари таркиби 
Кўрик-танловда ёш келин куёв (турмуш қурганига 1-3 йил бўлган) китобхон оилалар қатнашади.  
Кўрик-танловга иштирок этиш учун махалла фуқаролар йиғинининг тақдимномаси ва ФҲДЁ гувоҳномаси асос бўлади.  

 
V. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби 
         Танловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун С.Насафий номли  ахборот-кутубхона маркази, “Маҳалла хайрия жамоат фонди” вилоят бўлими,  вилоят ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат  маркази вилоят бўлими, Қарши шаҳридаги махалла  фуқаролар йиғинлари  томонидан буйруқ билан тасдиқланган ташкилий қўмита томонидан  мувофиқлаштирилади. 
Ташкилий қўмита, ҳакамлар хайъати ва эксперт комиссияси аъзолари кўрик-танловда иштирокчи сифатида қатнашиш хуқуқига эга эмас. 
Кўрик-танловда маҳалла фуқаролар йиғинларининг тақдимномаси билан хар бир махалладан  биттадан китобхон келин-куёв тавсия этилади. 
Кўрик-танлов 2017 йилнинг 1 декабригача ўтказилади.  
            Кўрик-танлов шартларини тузиш бўйича мавзулар вилоят  ахборот-кутубхона марказининг ишчи гурухи томонидан тайёрланиб,  махфийлиги тўлиқ таъминланади. 
Кўрик-танлов шартлари саволлари солинган конвертлар кўрик-танлов ўтадиган куни  эрталаб соат 9:00 да хакамлар хайъати раисига топширилади.  

 
VI. Саноқ комиссияси 
Комиссия таркиби 3 кишидан иборат бўлиб, унинг таркиби хакамлар хайъати раиси томонидан белгиланади. 
Комиссия кўрик-танлов шартларини бажариш учун иштирокчиларнинг сарфланган  вақтини ҳисоблаб боради. Ортикча сарфланган вақт юзасидан ҳакамлар  ҳайъатини огоҳлантиради. 
Кўрик-танловда қуйидаги шартлар асосида танлов ўтказилади: 

 
1-шарт: Китобхон келин-куёвлар ўз ўзларини ва оилани ижодий таништиради. (5-дақиқа) 
2-шарт: Савол-жавоб. Китобхонларнинг китобхонлик даражасини аниқлаш мақсадида  ўзбек ва чет эл, қардош халқлар адабиёти ёзувчиларинг 3 тадан  асарларидан парчалар келтирилади, иштирокчилар келтирилган парчалар  қайси асардан эканлигини топишлари керак бўлади. (1-саволга  жавоб  учун  1-дақиқа) 
3-шарт: Тезкор қизиқарли 10 тадан савол-жавоблар. (турли мавзуларда)  
4-шарт: Ўзбек адабиёти ва жаҳон, қардош халқлар адабиёти асарларидан тест (30 дақиқа) 
5-шарт: Эркин мавзу (иштирокчи келин ва куёв шеър, сахна кўринишлари, қўшиқ ижро этишлари мумкин) (10-дақиқа) 

 
VII. Баҳолаш мезонлари 
     Танловда иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан 3, 4, 5 баллик -  баҳолаш тизимидан фойдаланган холда ҳамда номинациялар  асосида баҳолайдилар.
 
VIII. Ғолибларни тақдирлаш. 
         Танловнинг ғолиблари танлов ўтказиш учун масъул С.Насафий номли  вилоят АКМ раҳбариятининг “Фахрий ёрлиғи” ва хомийлар томонидан эсдалик  совғалар ва фахрий ёрлиқлар  билан тақдирланадилар.
скачать dle 12.1

Ўхшаш янгиликлар

  • Китобхон раҳбар
  • Халқаро болалар китоби куни
  • Биз ҳаммамиз китобхонмиз
  • Баҳоуддин Нақшбанд
  • Китоб мутолааси

  • Изоҳ қолдириш

    Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив