Сайтга кириш

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Хуш келибсиз!

Биз билан боғланиш

  • 0 375 227-58-30 (факс)
  • libkarshi@infolib.uz
  • Қарши ш. Мустақиллик - 21
» » Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш

Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш

admin-libkarshi-nasafiy.uz 19-01-2018, 19:32 71 Янгиликлар
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб  маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб  мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича  комплекс чора-тадбирлар дастуритўғрисида”ги ПҚ-3271 сонли  Қароринингижроси юзасидан амалга оширилаётган вазифалар:

         Ахборот-кутубхона марказида мазкур Қарорнинг бажарилиши юзасидан қуйидаги вазифалар амалга оширилмоқда 
        АКМда 2018 18 январь куни маънавият ва маърифат, ёшлар билан ишлаш сектори ҳамда ҳуқуқий-ахборот сектори ҳамкорлигида “Ким кўп китоб ўқийди” мавзусида баҳс-мунозара ташкил этилди.Тадбирда вилоят ёшлар иттифоқи,  ҚарДУ ҳамда ТАТУ- Қарши филиали талабалари,Қарши санъат коллежи, Қарши  саноат коллежи,Қарши политехника коллежи, Қарши агробизнес ва  тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи талабалари,Нуристон академик  лицейи,ҚарДУ тасарруфидаги 1 ва 2 академик лицей, Қарши маданият ва  туризм коллежи талабалари, иштирок этди.  
      2018 йил 03 февраль куни “Китобхонлик маданияти ва мутолаа” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Давра суҳбати вилоят халқ  таълими,вилоят ўрта- махсус ва касб- ҳунар таълими,олий таълим  муассасалари АРМ раҳбарлари ҳамда  мутахассислари иштирокида ўтказилди.  
Жорий йил  07 февраль куни “Китобхонлик ва мутолаа маданияти“ мавзусида вилоят маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар  уюшмаси вилоят бўлими билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди. 
        Айни пайтда вилоят Маҳалла” жамоат фонди, вилоят маънавият ва маърифат маркази, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида  (келишув асосида) “Китобхон келин-куёв” ва “Китобхон раҳбар”  кўрик танловлари Низоми ишлаб чиқилди ҳамда тез кунда вилоят ОАВда эълон қилиниши кўзда тутилган. 
Ҳар иккала кўрик танлов муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг  жорий йилнинг 12 январь санасидаги“Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб  мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича  комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш баробарида аҳолининг китобхонлик маданиятини, кутубхоначилик ишининг самарадорлигини ошириш, аҳоли  айниқса ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб  этиш, китобга бўлган қизиқишини янада ошириш вилоят маҳаллаларида  истиқомат қилаётган китобхон ёш оилаларни аниқлашда, оилада китобга  бўлган муносабатни шакллантириш, аҳоли ўртасида китобхонликни тарғибот  қилиш, кутубхоналар билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, китобхон  келин-куёвларни муносиб тақдирлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.  
         Танловни юқори савияда ўтказиш, китобхонликни тарғиб қилиш, китобхон ёш  оилаларнинг,китобхон раҳбарларнинг китобхонлик фаолиятини оммалаштириш  ва рағбатлантириш танлов ташкилотчиларининг асосий вазифасидир.  
Мазкур кўрик танловларда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан тавсия этилган янги оила вакиллари, турли жабҳаларда хизмат кўрсатаётган раҳбарлар иштирок  этади. Кўрик-танловларни ташкил этиш ва ўтказиш ихтиёрий, ошкоралик,  холислик, тенглик тамойилларига асосланган ҳолда аммалга оширилади.  
     Мазкур Қарорнинг ижроси Қарши шаҳридаги “Насаф” телевидениеси томонидан ташкил этилган махсус кўрсатувда АКМ директори  К.Дўсёрова иштирок этди. АКМ  жамғармаси учун китобхонлар томонидан кўп сўраладиган жаҳон классиклари, луғатлар, тарихий романлар, ҳар-хил мавзудаги зарурий адабиётлар  рўйхати шакллантирилди. АКМ директорининг 2018 йил 18 январь куни “Қарши шаҳри ва шаҳар атрофидаги мактабларнинг бошланғич синфларида ва  мактабгача таълим муассасаларида “Мутолаа соати” ва “Овозли ўқиш” тадбирларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу буйруқ  асосида АКМнинг 39 нафар кутубхоначи мутахассислари Қарши шаҳридаги 46  та умумтаълим мактаби, 24 тата мактабгача таълим муассасалари,Қарши  туманидаги  19таумумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари, 9   та  мактабгача таълим муассасаларида ёш болаларнинг китоб билан дўстлашишига яқиндан ёрдам бериш, уларнинг китобхонлик ва мутолаа маданиятини  ўстириш мақсадида “Овозли ўқиш”, “Мутолаа соати” ташкил  этиш ва ёш болаларга ҳар-хил мавзулардаги эртаклар, болалар учун мос  бўлган адабиётлардан ўқиб бериш мақсадида икки томонлама муддатсиз ва  бепул хизмат кўрсатиш мақсадида шартнома имзоланди. Мутахассислар учун  ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари “Китобга тарғибот кунлари” сифатида белгиланди. 
         Ҳар бир кутубхоначи ходимлар ўрнатилган тартиб асосида бориб “Овозли ўқиш”, “Мутолаа соати” ўтайдиган мактаб, МТМ билан АКМ раҳбарияти ўртасида икки томонлама назорат ҳам йўлга қўйилди.  
Кутубхоначи ходимнинг қачон, қайси пайтда қайси муассасада бўлиши тўғрисида қатъий  график режаси тасдиқланди ҳамда мазкур буйруқнинг ижросини таъминлаш  юзасидан пайдо бўлиши мумкин бўлган баҳсларнинг бўлмаслиги ёки меҳнатга  оид муносабатларнинг бузилишининг олдини олиш мақсадида АКМ директори  билан КУҚ раиси ўртасида ўрнатилган тартибда қўшма қарор имзоланди.
скачать dle 12.1

Ўхшаш янгиликлар

  • Китобхон раҳбар
  • Худойберди Тўхтабоев таваллудининг 85 йиллиги
  • Биз ҳаммамиз китобхонмиз
  • Мустакиллик тадбири маълумоти
  • Китобхон келин-куёв

  • Изоҳ қолдириш

    Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив