Сайтга кириш

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Хуш келибсиз!

Биз билан боғланиш

  • 0 375 227-58-30 (факс)
  • libkarshi@infolib.uz
  • Қарши ш. Мустақиллик - 21
» » Китобхон раҳбар

Китобхон раҳбар

admin-libkarshi-nasafiy.uz 11-04-2018, 17:57 78 Янгиликлар

Э Ъ Л О Н  ! ! !

ҲУРМАТЛИ  РАҲБАР ХОДИМЛАР!!! 

    С.Насафий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази муҳтарам Президентимизнинг 2017-йил 13-сентябрь санасидаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб  мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” ги Қарорининг ижросини таъминлаш  мақсадида шу йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида “КИТОБХОН РАҲБАР”  вилоят кўрик танловини ўтказишни режалаштирган. 
      Раҳбар деганда боғча мудиралари,мактаблар,коллежлар директорлари,  институт ректорлари,проректорлар,бош врачлар,ўринбосарлар,алоқа  корхоналари раҳбарлари,ўринбосарлари,қурилиш ёки  иқтисодиёткорхоналари,пахта,нефть-газ саноати, ёғ-мой заводи,хусусий  корхоналар раҳбарлари ҳатто ҳокимлар,ҳоким ўринбосарлари ҳам умуман  олганда  раҳбарлик вазифасида ишлайдиган барча –барча ҳамюртларимиз  назарда тутилади. 
    Эришган ютуқларига ўз билими, иқтидори, мукаммал дунёқарашига фақатгина КИТОБ орқали эришган, қалбида эртага мустақил Ўзбекистонимизни бунданда ривожланишини ҳис қилган  КИТОБХОН РАҲБАРлар, танловга марҳамат! 
Қуйидаги тартибда беллашишга ҳозирланишингиз лозим: 
- Билетга тушган ўзбек, жаҳон ва қардош халқлар адабиётига оид асар ҳамда асар  муаллифи ҳақида кенг тушунча  яъни асарни тўлиқ талқин қилиш: 
- Билетда кўрсатилган тарихий роман юзасидан  манбаларга асосланган ҳолда асарни шарҳлаш: 
- Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов ҳамда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев асарларидан, маърузаларидан берилган  цитаталарни Президентларнинг қайси асарларидан, қайси  маърузасидан  олинганлигини маълум қилиш: 
- Ўзбек ва жаҳон, қардош халқлар адабиёти асарларига оид 30 та саволдан иборат бўлган тест саволларига жавоблар:  
- Билетда кўрсатилган ўзбек, жаҳон ва қардош халқларнинг асарларидан  ўқилган парча (бирор насрий ёки назмий асардан) қайси  асардан  эканлигини маълум қилиш  ва ўша асар ҳақида кенг  тушунча бериш: 
- иштирокчининг адабий танқидчилик маҳорати бунда иштирокчи ўзи ўқиган  бирор-бир бадиий асарнинг ёзилиши, мавзуси, дизайни тўғрисида китобхон  сифатида ўзининг танқидий фикрларини билдиради, шу билан бирга иштирокчи нотиқлик маҳоратини намоён қилиш мақсадида эркин мавзуда (шеър,  монолог, ғазал) бадиий ўқиш орқали ўз чиқишини эълон  қилади: 
Танловда ўзбек тили ва адабиёт, журналистика йўналишида таҳсил олган раҳбар ходимларнинг иштироки кўзда тутилмайди. 
Шу билан бирга: 
     Филолог, журналист мутахассислигига эга бўлмаган иштирокчиларнинг ўз ижод намуналари (шеър, монолог, қисса ва б...) ҳакамлар ҳайъатига  тақдим этилган вақтда ҳайъат томонидан номинациялар берилиши, бу  номинация иштирокчининг умумий балларига қўшилмаслиги белгиланади. 

 

 
     Ҳақиқий КИТОБХОН РАҲБАРНИ эл танисин, ҳавас қилсин, ўрнак олсин, фарзандлари,жамоаси ғурурлансин, танловга марҳамат!  
Аризалар қабул қилиш бошланган. 
Аризани “Китобхон раҳбар” кўрик танловини ўтказувчи ташкилий қўмитага деб ёзишни унутманг. 

 
Мурожаат учун контактлар: 
Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 21-уй (мўлжал “Олтин воҳа” меҳмонхонаси орқаси) 
Телефакс:  227-58-30 
e-mail: libkarshi@infolib.uz , nasafiy_karshi@mail.ru

Ижтимоий тармоқлар: Telegram: @qashqadaryo_akm , t.me/qashqadaryo_akm
                                        Facebook: Насафий Карши


 
     “КИТОБХОН РАҲБАР” кўрик танловини ўтказувчи ташкилий қўмита  
скачать dle 12.1

Ўхшаш янгиликлар

  • Биз ҳаммамиз китобхонмиз
  • Мустакиллик тадбири маълумоти
  • Китобхон келин-куёв
  • Китоб мутолааси

  • Изоҳ қолдириш

    Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив