Сайтга кириш

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Хуш келибсиз!

Биз билан боғланиш

  • 0 375 227-58-30 (факс)
  • libkarshi@infolib.uz
  • Қарши ш. Мустақиллик - 21
» » Биз ҳаммамиз китобхонмиз

Биз ҳаммамиз китобхонмиз

admin-libkarshi-nasafiy.uz 7-01-2018, 10:10 54 Тадбирлар
Биз ҳаммамиз китобхонмиз

   Жорий йилнинг 6 январь санасида АКМ мутахассислари ташаббуси асосида вилоят театри биносида “Биз ҳаммамиз китобхонмиз” мавзусидакитоблар кўргазмаси ташкил этилди.  

     Тадбир давомида А.Навоий, Мирзо Улуғбек, Амир Темур, Абу Муън ан Насафий сиймоларининг театрлаштирилган кўринишлари ҳам намойиш этилиб, илму маърифат асосида асрлар давомида мангу яшаб келаётган улуғ алломаларимиз тилидан китобнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти тарғиб этилди. 

     Қарши Санъат ва маданият коллежлари талабалари ўртасида “Китоблар – эзгуликка етаклар” мавзусида расмлар  танлови, мушоира кечалари, қизиқарли викториналар, маҳаллий ижодкорлар билан учрашувлар  ташкил этилди.  

     Қарши шаҳридаги 29-мактаб - “Энг  китобсевар мактаб жамоаси”, Қарши Санъат коллежи -  “Энг китобсевар коллеж жамоаси”, 17- МТМ “Энг  китобсевар мактабгача  таълим муассасаси”, Қарши шаҳридаги  “Мағзон” маҳалласида яшовчи 8 ёшли Мўминова Малика “Энг фаол ёш китобхон”, Қарши шаҳридаги “Чақар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Умидов Ўткир ва 4 нафар фарзандлари “Энг китобхон оила”, Қарши Давлат университети “Энг фаол китобхон жамоа” номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.  

    Кўргазмада  20 та жавонларда жойлаштирилган 7000 (етти минг) нусхадан ортиқ ҳар хил мавзудаги адабиётлар кўргазмаси, Ватан ва ватанпарварлик мавзусидаги нашрларнинг шарҳи намойиш қилинди.Кўргазма билан 5000 (беш минг) дан ортиқ ҳамшаҳарларимиз яъни Қарши шаҳридаги 40 дан ортиқ  МТМ тарбияланувчилари, 45 та мактабларнинг ўқувчилари, 20 та касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ўқувчилари, 3 та институтларнингталабалари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, ҳарбий хизматчилар танишдилар. Тадбир давомида “Фарзандимга китоб совға қиламан” акцияси ҳам ташкил қилинди, мазкур тадбирда иштирок этган ҳар бир ота-она ўз фарзандига китоб совға қилиши таъминланди. (Мазкур тадбирга тегишли фотосуратлар иловада берилди). Кўргазма давомида  кўплаб маҳаллий шоир, ёзувчиларнинг янги китобларининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Хусусан, вилоят АКМ билан Қарши Давлат университети талабалари, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Қарши санъат, маданият ва туризм, педагогика, иқтисодиёт касб-ҳунар коллежлари   талабалари ҳамкорлигида шоира Нилуфар Умарованинг “Умр”, вилоят ёзувчилар уюшмаси раиси, шоир Ў.Ҳайдарнинг “Севинч”, шоир Амир Худойбердининг “Кўнгил мулки”, адиба Ш.Ашурованинг “Қишлоқдаги баланд иморат”, адиба Ҳ.Эгамбердиеванинг “Дўмбира” китобларининг тақдимоти барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир маҳаллий телевидение, радио, газеталарда кенг ёритилди. 

Биз ҳаммамиз китобхонмиз тадбиридан фотолавҳалар.      

Тадбирнинг батафсил фотолавҳаларини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:      Биз ҳаммамиз китобхонмизскачать dle 12.1

Ўхшаш янгиликлар

  • Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш
  • Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги
  • Халқаро болалар китоби куни
  • 1-октябр “Ўқтувчи ва мураббийлар” куни
  • Китобхон келин-куёв

  • Изоҳ қолдириш

    Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив