Сайтга кириш

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Хуш келибсиз!

Биз билан боғланиш

  • 0 375 227-58-30 (факс)
  • libkarshi@infolib.uz
  • Қарши ш. Мустақиллик - 21
» » Мустакиллик тадбири маълумоти

Мустакиллик тадбири маълумоти

admin-libkarshi-nasafiy.uz 12-08-2016, 18:33 88 Тадбирлар
Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним.

         2016 йил 12 август куни С.Насафий номли вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб вилоят АКМ, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси, ЎЗМТДП вилоят кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси, Электромагнит мослашув хизмати, Қарши шаҳар “Камолот ЁИХ”, “Гунгон” МФЙ, “Наво” МФЙ, “Матбуот тарқатувчи” ШК, Вилоят махсус алоқа боғламаси, Радиотелевидиние узатиш маркази, ТАТУ-Қарши филиали, М.Тошмухамедов номидаги вилоят мусиқали драмма театри билан хамкорликда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Арипов кириш сўзида юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, истиқлол йилларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари тўғрисида қисқача тўхталиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади. 

         Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси ходими А.Дўстов, вилоят ЎЗМТДП бош мутахассиси Б.Тураев, “Наво” МФЙ посбони Р.Пўлатов, “Гунгон” МФЙ фаоллари М. Шойимардонов, И.Хамроевлар Ватанимизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар, сиёсий, маданий-маърифий ислоҳотлар ҳақида маърузалар қилишди. 

         Тадбир сўнгида М.Тошмуҳамедов номидаги вилоят мусиқали драмма театрининг санъаткорлари ижросида Ватан мустақиллигини улуғловчи куй-қўшиқлар янгради. 


Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним тадбиридан фотолавҳалар.


     Тадбирнинг батафсил фотолавҳаларини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:   Мустақиллик тадбири фотолавҳа    

     Маънавият ва маърифат ёшлар билан  ишлаш сектори мудири:                                                                                            Н.Якубова

скачать dle 12.1

Ўхшаш янгиликлар

  • Баҳоуддин Нақшбанд
  • Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний

  • Изоҳ қолдириш

    Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив