Сайтга кириш

Хуш келибсиз!

Биз билан боғланиш

  • 0 375 227-58-30 (факс)
  • libkarshi@infolib.uz
  • Қарши ш. Мустақиллик - 21

Кутубҳоналараро абонемент

Кутубхоналараро абономент (КАА) секторининг иш фаолияти

    АКМларида кутубхоналараро абонемент сектори фаолияти АКМ фондида мавжуд бўлмаган адабиётларни ўз  ҳудудидаги АРМлари,кутубхоналар ҳамда қўшни вилоятлар АКМларининг  фондидаги адабиётлардан вақтинча фойдаланиш мақсадида олиши,фойдаланишга бериши назарда тутилади. Адабиётни олиш учун асос бўлиб кутубхоналараро абонемент ходими томонидан имзоланган ва кутубхона муҳри билан  тасдиқланиб тўлдирилган бланк ҳисобланади. Китобнинг қайтарилишини  назорат қилиш учун талабнома варақанинг орқа томонида юборган  кутубхонанинг номи ва адабиётнинг олинганлик санаси қайд қилинади.
    Кутубхоналараро абонемент орқали олинган нашр фақатгина ўқув залида  фойдаланилади ва кутубхона фондидан алоҳида сақланади.Адабиётни олган  пайтда китобхонга унинг фойдаланиш муддати ҳақида хабар  қилинади.Кутубхоналараро абонемент қоидаларини бузган китобхон вақтинча  бу хизматдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Кутубхоналараро  абонемент орқали олинган нашрнинг сақланиши учун шу китобни олган  китобхон жавобгарликни ўз зиммасига олади. Юридик ҳужжат бўлиб берилган  нашрнинг сақланишини кафолатлайдиган буюртма бланк ҳисобланади.
     Кутубхоналараро абономентда рад этилган буюртмаларга муқобил таклифларни тайёрлашни жорий этиш:
     Бунда рад этилган адабиётлар ўрнига шу мавзуга оид бўлган  маълумотларни таклиф этилади, ўқиш маданияти шакллантириб борилади,  АКМга янги келиб тушган адабиётларни тарғиб килади, китобхонлар ўртасида суҳбатлар, реклама ва тарғибот ишларини олиб боради.
Кутубхоналараро абономент бўйича кўп сўраладиган адабиётлар рўйхати АКМнинг жамлаш  бўлимига таклиф сифатида киритилади, АКМнинг жамлаш бўлими шу  адабиётлардан харид қилинишини таъминлайди. 
     С.Насафий номидаги Қашқадарё вилояти АКМда йилига китобхонга 320  нусхадан ортиқ босма, электрон нашрларни КАА орқали китобхон ва  фойдаланувчиларга  етказилиши таъминланади.

фильмы бесплатно Сначала зайдите на смотреть фильмы, а потом обязательно зайдите сюда это стоит того