Сайтга кириш

лучший сайт где можно скачать шаблоны для dle 11.2 бесплатно

Хуш келибсиз!

Биз билан боғланиш

  • 0 375 227-58-30 (факс)
  • libkarshi@infolib.uz
  • Қарши ш. Мустақиллик - 21
» » Баҳоуддин Нақшбанд

Баҳоуддин Нақшбанд

admin-libkarshi-nasafiy.uz 25-03-2018, 19:01 89 Адиблар
      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  31-июлдаги 01-07/1-1641-сон топшириғига кўра 2018 йилда Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг700 йиллигини кенг  нишонланмоқда.

Нақшбандия – тасаввуф тариқатларидан бири.

      Баҳоуддин Нақшбанд асос солган. Нақшбанд ҳожагон тариқати негизида пайдо бўлиб,Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждувоний,Аҳмад Яссавий қарашларини омухта этди, уларга янги руҳ бериб ривожлантирди. 15-18 асрларда савдо ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган шаҳар аҳолиси ҳамда кўчманчи чорвадор аҳоли орасига кенг ёйилди. Нақшбандия таълимотининг асосида “кўнгил худода бўлсин-у,қўл иш билан банд бўлсин” (“дил ба ёру,даст ба кор”) шиори ётади. Нақшбандияда пиру муридлик қоидалари хийла осонлаштирилган, сиртдан туриб эътиқод қўйиш,имон мустаҳкамлиги, Ҳақ таолога сидқидилдан итоат этиш,ихлос ва маънавий камолот асосий ўрин эгаллайди. Расм-русумлар,сохта диндорлик қораланади. Аҳлоқий поклик, қаноатли,сабрли бўлиш,ихтиёрий фақирлик билан Аллоҳга интилиш юксак фазилат ҳисобланади. Нақшбандияда одамнинг қадри мансаби,бойлиги билан эмас, маънавий комиллиги билан ўлчанади.Нақшбандияда ҳунар, касб эгалаб,ўз меҳнати билан ҳалол луқма еб яшаш талаб қилинади,тиланчилик, дарбадарлик билан кун кечириш суфий учун иснод саналади. Қул,хизматкор сақлаш, ўзганинг меҳнатидан фойдаланиш ҳам ман этилади. Нақшбандиянинг юқоридаги шиори таркидунёчиликка, текинхўрликка қарши қаратилган. 

   Нақшбандияда манманлик,суфий,шайхман деб керилиш,шовқин-сурон кўтариб зикру самоъ билан одамлар диққатини ўзига қаратиш қораланади. Нақшбандияда асосий талаб – қалбни дунё ғуборларидан тозалаш,ўз нафси билан курашиб руҳда чароғонлик топиш,қалбда Аллоҳ номларини нақшлаб юбориш усуллари ишлаб чиқилган. Зикри хуфия (яширин зикр тушиш) шунга хизмат қилган. “Ташқарида халқ билан,ичкарида Ҳақ билан бўлиш”,ҳар бир нафасни Худо ёди билан чиқариш,қадамни савоб ишлар,эзгу амаллар сари қўйиш,юрт кезиб,азиз-авлиёлар қабрини зиёрат қилиш, ғофилларни ҳушёр этиш,ҳар қандай ҳолатда қалб огоҳлигига эришиш –Нақшбандиянинг асосий маънавий тарбия усули ҳисобланади.

     Нақшбандияда пир ва мурид орасидаги маънавий орифона суҳбатга катта эътибор қилинган.Нақшбандияга кўра, суҳбат – анжуман ичра бўлиш, билма-ганини билиб олиш,юксалиш, кароматлар сиру асрори,илоҳиёт олами нурлари-дан баҳрамандлик бўлса,бунинг акси – хилват эса кишини билимдан,маърифат-дан маҳрум қилади. Нақшбандияда ўзини ўзи назорат қилиб бориш,олган билимларини дилда мустаҳкамлаш,умрнинг ҳар бир дамини савоб ишга,ҳар бир нафсни маънавий камолот учун сарфлаш лозим дейилади. 


    “Вуқифи замоний” (муайян вақтда тўхтаб ўзини текшириш),”вуқуфи ададий” 

(ишларини сарҳисоб қилиб текшириш), “вуқуфи қалбий” (қалб амаллари қандай бўлаётганлигини тўхтаб,текшириб бориш) каби шиорлар (“қудсий сўзлар”) ҳам ана шу назорат усулига киради. Нақшбандия.,шу тариқа,тасаввуфни ислом шариати ва пайғамбар суннати билан янада мустаҳкамроқ боғлади. “Урватул вусқо”,яъни барча ишда пайғамбар сўзлари ва ишларига суяниш Нақшбардия шиорларидан бирига айланади. Нақшбандияда суфийлик истеъдодига ҳам эътибор берилган, яъни баъзи кишиларнинг мен фалон силсиладанман,насл-насабим фалон-фалончиларга бориб тақалади,деган гапларига қарши Баҳоуддин Нақшбанд “гап силсилада эмас”, гап  “Алоҳнинг жавбасида” деб айтади.Жавба бўлмаса,суфийликда мақоматларга кўтарилиш қийин.

    Нақшбандия Баҳоуддин Нақшбанд ҳаётлигидаёқ кенг шуҳрат қозонди. Нақшбандияни назарий жиҳатдан ишлаб чиқишда Муҳаммад Порсо,Алоуддин Аттор хизматлари катта бўлди. Бу тариқатга фақатгина оддий халқ эмас, балки Бухоро ва Самарқанд уламолари, Амир Темур авлодларидан бўлган шоҳ ва шаҳзодалар кира бошладилар. 15 асрдаёқ Нақшбандия Эрон,Афғонистон, Миср,Ҳижоз,Шим,Кавказ,Туркияга тарқала бошлади. Айниқса, “ҳазрати Эшон” унвонига мушарраф бўлган Хожа Аҳрор валий – Носириддин Убайдуллоҳ фаолияти туфайли Нақшбандиянинг обрў-эътибори яна ҳам ошди.  

   Баҳоуддин Нақшбанд замонида мансабдор шахслар,шоҳу амирлардан узоқ туриш лозим дейилган бўлса,Хожа Аҳрор валий даврида Нақшбандия сиёсий доираларга кириб борди. Нақшбандия 16 асрда Ҳиндистонга тарқалди. Бунда Бобо валий,Хожа Боқибиллоҳ (1564 -1624) фаолияти яхши самара берган.

   Айниқса, Аҳмад Сирҳиндий у ерда суннийлик йўналишини мустаҳкамлаш учун Нақшбандиядан унумли фойдаланган. Нақшбандияни Туркияда ёйилишида Мулла Абдуллоҳ Симавий (1490 йил вафот этган), Аҳмад Бухорий ва бошқа  шахсларнинг хизмати бор. Нақшбандия 16-17 асрларда Миср ва Ҳижоз  (Арабистон)га кириб боради. Эроннинг Нишопур,Исфаҳон, Язд шаҳарларига тарқалиб, шулар орқали Фаластин, Ироқ, Иорданияда кўплаб тарафдорларга эга бўлган. Ҳиндистон орқали у Индонезия, Малайзия,Цейлонга тарқалди. Кейинги асрларда Россия,Босния ва бошқа Европа мамлакатларига ёйилган. Ҳозирда АҚШ, Канада, Австрияда Нақшбандия марказлари, хонақолари,жамғармалари бор.

    Нашбандия тариқатининг умуминсоний ғоялар, маънавий камолот,ботиний покликни тарғиб этиши унинг дунёда кенг тарқалишига олиб келди. Унинг муҳлислари бир неча миллион кишини ташкил этади

Баҳоуддин Нақшбанд   ҳақида батафсил электрон файлни  кўчириб олиш.

Баҳоуддин Нақшбанд   ҳақида чоп этилган мақолалар ва дурдона асарларни қуйидаги ҳаволалар орқали кўчириб олишингиз мумкин.
Мулокот журнали 1999 йил 5 сон
Нақшбанд тариқати
Дурдона
Фалсафа комусий лугат 2004 йил
Насафий Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандскачать dle 12.1

Ўхшаш янгиликлар

  • Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний

  • Изоҳ қолдириш

    Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив